Машҳур футболчилар ва уларнинг рафиқалари (1-қисм)

11:55, 16 апрель

Футбол юлдузлари фақат футбол билан машғул бўлибгина қолмай, шахсий ҳаётларига ҳам вақт ажратади, оила қуради ва бўш вақтлари бўлди дегунча уни оила даврасида ўтказади. Бугунги саҳифамизда машҳур футболчилар ва уларнинг рақифалари ва маъшуқалари билан сизларни яқинлан таништиришга аҳд қилдик. 

Лионель Месси ва Антонелла Роккуццо

Лионель Месси ва Антонелла Роккуццо ёшлигидан бир-бирига кўнгил қўйиб, ҳозирги кунга қадар бир-бирига садоқатини йўқотмаган. Улар расман никоҳдан ўтмаган бўлишса-да, оиласи мустаҳкам. Месси ва Роккуцо икки фарзандни вояга етказмоқда. 

Дэвид ва Виктория Бекхэмлар 

Футболчилик фаолиятидани энг ёрқин ўйинларини “Манчестер Юнайтед” футбол клубида ўтказган Дэвид Бекхэм 1999-йилнинг 4-июлида “Спайс Гёрлс” гуруҳи аъзоси Викторияга турмушга чиқади. Қарийб 17 йилдирки Бекхэмлар оиласи ҳавас қилса арзийдиганлардан бўлиб келмоқда. Улар 4 нафар фарзанд (3 ўғил ва 1 қиз) Ромео, Бруклин, Круз ва Харперни катта қилишмоқда. 

Бастиан Швайнштайгер ва Ана Иванович

“Бавария” клубининг афсонавий футболчиси, айни дамда “МЮ” ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер ва сербиялик гўзал теннисчи Ана  Иванович бир-бирига кўнгил қўйган. Жуфтлик бир неча йиллардан буён ўзаро муносабатларини яширмай келади. Тез кунларда уларнинг тўйи бўлиши кутилмоқда. 

Пауло Дибала ва Антонелла Кавальери

Аргентиналик термаси ва “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Пауло Дибалани “бўлажак Месси” дея эътироф этишади. У ўзининг машҳур ватандоши Месси сингари Антонелла исмли қизга кўнгил қўйган. Дибаланинг италиялик маъшуқаси моделлик билан шуҳулланади. Ёш жуфтлик бўш вақтларини бирга ўтказади. Улар тез орада оила қуришмоқчи. 

Гарет Бэйл ва Эмма Райс-Жонс

Дунёнинг энг қиммат футболчиси сифатида қайд этилган “Реал Мадрид” клуби ва Уэльс терма жамоаси Гарет Бэйл британиялик Эмма Райс-Жонс билан турмуш қурган. Улар Ульба Виолет Бэйл исмли қизчани вояга етказишмоқда. 

Стивен Жеррард ва Алекс Карран

“Ливерпуль” афсонаси, Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Жеррард 2007 йилда Алекс Карранга уйланади. Ҳозирда ушбу оила уч нафар қизни – Лилли-Элла Жеррард, Лекси Жеррард ва Лурдес Жеррардни катта қилмоқда. 

Жерар Пике 

“Барселона” ҳимояичи Жерар Пике колумбиялик машҳур хононда билан 2010 йилда танишиб, турмуш қурган. Юлдузли оила Милан Пике Мубарек ва Саша Пике Мубарек исмли икки ўғилнинг ота-онаси. 
 

Уэйн Руни

Англия терма жамоаси ҳамда “Манчестер Юнайтед” клуби сардори Уэйн ва Колин Рунилар ҳам ҳавас қилса бўладиган юлдузли оилалардан бири. Ушбу оила 2008 йилда турмуш қурган ва ҳозирги кунга қадар мустаҳкамлардан бири. Рунилар оиласида уч ўғил катта бўлмоқда. Кай Уэйн Руни 6 ёшда бўлса, Клэй Энтони Руни 2 ёшга тўлди. Энг кенжа фарзанд Кит Жозеф Руни эса тўрт ойлик бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 12:19, 17 апрель
Футболчилик фаолиятидани энг ёрқин ўйинларини “Манчестер Юнайтед” футбол клубида ўтказган Дэвид Бекхэм 1999-йилнинг 4-июлида “Спайс Гёрлс” гуруҳи аъзоси Викторияга турмушга чиқади. Дэвид Бекхэм эрга текканми?