“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини молиялаштиришга I чоракда 1,3 триллион сўм йўналтирилди​

11:57, 16 апрель

Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлашга, оналар ва болаларни тиббий парвариш қилиш даражаси ва сифатини оширишга йўналтирилган “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тадбирларини фаол амалга ошириш бошланди. 

Дастур тадбирларини молиялаштиришга жорий йилнинг биринчи чорагида қарийб 1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағ йўналтирилди.  

Бу ҳақда 2016 йил 15 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан жорий йилнинг 15 январида республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолашга бағишланган мажлисида маълумот берилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!