Озодбек Назарбеков концерт кунларини узайтирди

12:04, 16 апрель

Айни кунларда “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этаётган Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков концерт кунларини узайтирди.

Афишаларда даставвал 10-20 апрелга қадар давом этиши маълум қилинган концерт мухлисларнинг талабларига биноан яна 2 кунга узайтирилди. Яъни Озодбек Назарбеков 21-22 апрель кунлари ҳам қўшимча концерт тақдим этадиган бўлди.

Куни кеча Darakchi.uz таҳририяти мазкур концертга ташриф буюриб, хонанданинг концерт дастуридан репортаж тайёрлади. Унда аксарият мухлисларини қийнаётган “Жиги-жиги” таронасига нисбатан билдирилган танқидларга хонанданинг жавоби ҳамда концерт дастуридан ўрин олган бошқа қизиқарли воқеалар акс этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!