Мисрда поезднинг юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

12:35, 16 апрель

Миср жанубидаги Асуан вилоятида поезднинг юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди, яна саккиз нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲ юк машинаси ҳайдовчисининг айби билан содир бўлган. У темир йўлда ҳаракатланиб келаётган поездни кўрмай қолган. ЙТҲ оқибатида бир неча вагонлар рельсдан чиқиб кетган. Ҳодиса жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!