Хитойлик миллионер севги туфайли бойлигидан воз кечди

13:41, 16 апрель

Хитойлик миллионер Яо Наньшань бор бойлигидан Лю Лицзянь исмли оддий фермер аёлни устун қўйди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда. Бу гўзал севги қиссаси ҳатто унга ишонмайдиганларни ҳам таъсирлантиради.

Наньшань 2015 йил октябрь ойига қадар Испанияда яшар эди. Ўшанда 57 ёшли миллионер ўзининг Еврпадаги акциялари ва мол-мулкидан воз кечишга қарор қилди. Унинг бу қарорга келишига севги сабаб бўлди. Унинг севгилиси Лицзянь Хитойнинг Чжэцзян вилоятидаги қишлоқлардан бирида яшайди. Наньшань умрининг қолган қисмини севган инсони билан оддий ҳаёт кечириб ўтказишга қарор қилди.

Улар 2013 йилад танишишган эди. Лицзяннинг турмуш ўртоғи вафот этган, унинг қизи кам учрайдиган қон касаллигига чалинган. Миллионер уга севги изҳор қилганида аёл уни ўз муаммоларига аралаштиришни истамай, унга “йўқ” дея жавоб беради. Наньшань эса севгиси учун курашишга аҳд қилиб, барча бойлигини фарзандлари номига ўтказиб беради. Шундан сўнг у аёл яшадиган қишлоққа кўчиб келади. Шундан сўнг улар турмуш қурди. Ҳозирда улар кичик меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!