Барак Обама жажжи қизалоққа қўшилиб Оқ уй полида эмаклади

13:48, 16 апрель 2016

АҚШ президенти Барак Обама Оқ уй коммуникациялари бўйича директор Женнифер Псакининг қизи Женевьеве (Виви) Мечерга бир неча дақиқа ажратди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. Президентнинг ўз хонасида қизалоққа қўшилиб эмаклаётган сурати интернет нашрларида чоп этилди.

Женнифер Псаки 2015 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Оқ уй коммуникациялари бўйича директор лавозимида фаолият юритади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!