Райҳон: “Онам мақташни ҳам, камчиликларни юзга айтишни ҳам уддаларди”

14:36, 16 апрель 2016

Хонанда Райҳон Ғаниева ижоди ва шахсий ҳаётида биринчи танқидчиси ким эканлигини айтиб ўтди.

“Танқиднинг зўрини раҳматли онам гапирарди. У мақташни ҳам камчиликни юзга айтишни ҳам уддаларди. Тўғри, баъзан бундан ранжиганман, аммо кун келиб унинг ҳақлигини англаганман. Ҳозир эса эстафетани синглим олган. Нафақат ижод, балки шахсий ҳаётдаги камчиликларни айтиб ўтишдан тонмайди. Ёш бўлса-да, жуда ақлли.  Ҳатто саҳна учун кўйлак харид қилаётганда ҳам унинг фикрига қулоқ соламан. Кўйлак этаги борасида доим тортишамиз”,—дейди хонанда.

Манба: “7х7” газетаси

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!



Гость 12:15, 17 апрель 2016
Агар русча гапирган булса,айтсинчи "Рахматли онам"дегани канака айтиларкан?
Гость 12:13, 17 апрель 2016
Узбекча гапиришни билмайдику,каердан ёздиларинг бу маколани?