Лола Таиландда янги клип суратга олдирмоқда(Фото)

15:01, 16 апрель

Хонанда Лола Йўлдошева ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида айни пайтда Таиланднинг Кох Кам оролида эканлигини маълум қилиб, суратлар жойламоқда. 

Унинг айтишича, хонанда эртакнамо бу оролда янги клип суратга олмоқда. 

 

“Хайрли тонг, биз Таиланднинг Koh Kham оролидамиз. Ишонаверинг, бу жой ер юзидаги жаннат! Агар Таиландда ҳордиқ чиқаришни режалаштирган бўлсангиз, албатта бу бетакрор оролга ташриф буюринг. Биз эса жамоам билан сизга навбатдаги сюрпризни тайёрлаяпмиз”,—дейди хонанда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!