Ўзбeкистон Прeзидeнти Япония зилзилалари оқибатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди

21:27, 17 апрель 2016

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония жанубидаги Кюсю оролидаги кучли зилзилалар натижасида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликка олиб келиши муносабати билан Япония Бош вазири Шиндзо Абега чуқур ҳамдардлик билдирди.

Мактубда давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!