Эквадордаги зилзилалар оқибатида қурбон бўлганлар сони 260 нафардан ошди

09:04, 18 апрель

Эквадорда содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 262 нафарга етди. Яна 2,5 мингга яқин киши жабрланди.

Якшанба куни президент Рафаэль Корреа Манта шаҳрига ташриф буюрди. Айнан мана шу ерда 16 апрель куни Эквадордаги 1979 йилдан буён қайд этилган энг кучли зилзила содир бўлди. Давлат раҳбари бир нечта вайрон бўлган шаҳарларга ташриф буюриб, қутқарувчилар билан сухбатлашди.

Тинч океани соҳилларида жойлашган провинциялар энг кўп талофот кўрганларидан саналади. Унда кўплаб бинолар, йўллар, кўприклар ва электр узатиш тизимлари вайрон бўлган. Мамлакатда фавуқлодда ҳолат эълон қилинган.

Мазкур ҳудуддаги бир қатор давлатлар хусусан, Боливия, Колумбия ва Венесуэла Эквадорга гуманитар ёрдам ҳамда қутқарувчиларни юборишган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!