Ўрта ер денгизида 400 нафар муҳожир чўкиб кетди

09:23, 18 апрель

Европа соҳилларига етиб бориш учун қайиқларга ўтирган 400 нафар муҳожир Ўрта ер денгизига ғарқ бўлди, деб хабар берди “Би-би-си”.

Уларнинг асосий қисми Сомали фуқаролари бўлган. Воқеа тафсилотлари аниқланмоқда. Илгари Испания маҳаллий фавқулодда вазиятлар хизмати Европа қирғоқларига етишга интилган 54 нафар нолегал муҳожирларни қутқариб қолганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!