Лионель Месси фаолиятидаги голлари сонини 500 тага етказиб олди

09:46, 18 апрель

“Барселона” клуби етакчиси Лионель Месси Испания чемпионати 33-турида “Валенсия”га қарши (1:2) ўйинда гол киритиб, фаолиятидаги голлар сонини 500 тага етказиб олди. Бу ҳақда Championat.com нашри хабар бермоқда. 

Аргентиналик ҳужумчи 515 дақиқадан иборат голсиз серияга ҳам якун ясади. 

Месси 500 та голдан 450 тасини “Барселона” либосида, 50 тасини Аргентина термаси сафида киритган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!