Жонни Деппнинг рафиқаси 10 йиллик қамоқ жазосидан қутулиб қолди

10:54, 18 апрель

Австралия суди америкалик актёр Жонни Деппнинг рафиқаси Эмбер Хердга нисбатан илгари сурилган икки айбловни бекор қилди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

Эмбер мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда итларни олиб кирганликда айбланмоқда. Актрисага қонун бўйича 10 йил қамоқ жазоси берилиши керак эди. Эмбер маълумотлар нотўғри кўрсатилган  ҳужжатларни топширганини тан олди. У энди бир йилга қамалиши ва 7650 доллар миқдорида жарима тўлаши мумкин. 

Голливуд актёри Жонни Деппнинг рафиқаси 2015 йилнинг май ойида шахсий самолёти бортида иккита зотдор итни мамлакат ҳудудига олиб кирган. У ерда “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг навбатдаги қисми суратга олинаётган эди. 

Австралиянинг ноёб турдаги ҳайвонот олами туфайли мамлакат ҳудудига ҳайвон олиб кириш бўйича қатъий қонунлар ишлаб чиқилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!