Тоҳир Малик эстрада хонандаларини кимларга ўхшатишини айтди

12:05, 18 апрель

Facabook ижтимоий тармоғи орқали Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг ҳозирги шоу-бизнес вакилларига берилган таърифи эътиборимизни тортди. 

Тоҳир Малик: “Кайфиятнинг хожаси кишининг ўзи. Кайфиятини бошқара олса – хожа, бошқара олмаса – қул. Қулнинг қисмати оғирроқ. Мен ёмон кайфиятни енгишга ҳаракат қиламан. Ҳар бир одамнинг бу борадаги услуби ўзига хос бўлади. Кўнглим оғриган пайтда телевизордаги яхши нарсаларни ҳам кўргим келмайди. Шунда ашулачиларнинг клипларини кўраман. Ҳа, айнан кўраман. Овозларини ўчириб қўяман. Чунки ашулаларининг сўзларини эшитсам, тепа сочим тикка бўлиб кетади. Овозни ўчириб, уларнинг ҳаракатларини кўрсам кулгим келади. Сиз ҳам бир тажриба қилиб кўринг. Баъзиларида худди ҳайвонот боғида очиқ эшиклар куни ўтказилаётганга ўхшайди. Баъзи ашулачиларнинг қорни бураб оғрияпти-ю, ҳожатхона эшиги олдида навбат кутиб қийналаётганга ўхшайди...” 

Бу сўзларни изоҳлашга ҳожат йўқ. Ҳамма ўзи учун хулоса чиқаришига ишонамиз...

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!