Сандерс тарафдорлари Хиллари Клинтон кортежига қарата 1 долларлик купюраларни улоқтирди

12:28, 18 апрель

Сенатор Вермонт Берни Сандерснинг тарафдорларидан иборат юзга яқин киши унинг Демократик партиясидан номзод рақиби Хиллари Клинтон кортежига қарата бир долларлик купюраларни улоқтирди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат Лос-Анжелес шаҳрида кузатилган. Клинтон Голливуд актёри Жорж Клуни ва унинг рафиқаси билан бирга сайло кампаниясига маблағ йиғиш бўйича уюштирилган тадбирга йўл олган эди. 

Акциядан кўзланган мақсад—сиёсатчиларнинг сайлов олди кампаниясини молиялаштириш учун катта миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришнинг нотўғри эканлигини намойиш қилиш эди. 

Сандерс ва унинг тарафдорлари Клинтонни айрим корпорациялардан пул олганликда айблаб,бу уни тадбиркорлик манфаатларидан халос қилишини таъкидламоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!