Музқаймоқни реклама қилган Одил Аҳмедов бирор марта ҳам уни татиб кўрмади (Видео)

13:21, 18 апрель

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Краснодар” футбол клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов музқаймоқ реклама ролигида иштирок этди.

Яқинда реклама соҳасида иш бошлаган UNNO Creative Agency реклама агентлиги томонидан суратга олинган роликнинг асосий қаҳрамони футболчи Одил Аҳмедов бўлди.

Музқаймоқни реклама қилаётган футболчи бирор марта ҳам уни таътиб кўрмагани тушунарсиз, унда Одил Аҳмедов фақатгина музқаймоқни ушлаб суратга тушган. Видеони қуйида томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!