19 апрель куни республикамизда қандай об-ҳаво кузатилади?

13:27, 18 апрель

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 19 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсаётган шамол момақалдироқ пайтида кучайиб, секундига 12-17 метргача етади.  Кечаси 8-10, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  айрим туманларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 7-12, кундузи 15-20 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради,  айрим туманларда вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 8-13, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 10-15, кундузи 18-23 даража иссиқ бўлади.   

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 8-13, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 2500 метрдан баланд ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол кучайиб, баъзи жойларда секундига 15-20 метргача етиш эҳтимоли бор. Кечаси 3-8,  кундузи 8-13 даража иссиқ бўлади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!