Песков немис газетаси тўғрисида нотўғри маълумот бергани учун Путиндан гап эшитди

13:45, 18 апрель

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитирий Песков 14 апрель куни бўлиб ўтган “жонли мулоқотда” Sueddeutsche Zeitung номли немис газетасининг Американинг Goldman Sachs банки билан алоқалари тўғрисидаги нотўғри маълумотни тақдим этгани учун президентдан танқидий фикрлар эшитганини тан олди.  

“Яхшигина гап эшитдим, – деди Песков “Россия-1” телеканали бошловчиси Владимир Соловьёвнинг “Якшанба оқшоми” кўрсатувига берган интервьюсида. – Ҳеч кимга президентдан танқидий фикр эшитишни раво кўрмайман”. 

“Жонли мулоқот” пайтида Владимир Путин ўзи ҳақида илк маротаба мақола эълон қилган немисларнинг Sueddeutsche Zeitung газетаси Американинг Goldman Sachs банки тизимидаги холдинг таркибига кириши ҳақида гапириб ўтганди. Кейинчалик Путин маълумотнинг ёлғонлигини тан олган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!