20 апрельдан бошлаб Тошкентда яна 2 та трамвай ҳаракати тўхтатилади

14:00, 18 апрель

Тошкент шаҳрининг “Тошкент”(“Шимолий”) вокзалидан ҳаракатланувчи иккита трамвай йўналиши 20 апрелдан бошлаб ёпилади. Бу ҳақда “Gazeta.uz” хабар бермоқда

Булар “Тошкент” вокзалидан Чилонзор 26 мавзесига қатновчи 9-сонли ва “Қўйлиқ маркази”гача қатновчи 13-сонли трамвайлардир. 

Нашрнинг берган маълумотларига кўра, қолган 8-сонли(“Бешқайрағоч” мавзеси— “Оқтепа” майдони) ва 17-сонли(“Бешқайрағоч” мавзеси—“Ипподром” бозори) трамвайлар апрель ойининг охиригача ишлайди. Улар май ойида ҳам фаолият юритиши мумкин. Умуман олганда, мазкур йўналишларнинг ёпилиш санаси ҳозирча номаълум.

Аввалроқ 13-сонли трамвай ўрнига 13-Т автобуси қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!