Эквадордаги зилзила оқибатида қамоқхоналардан 100 га яқин маҳбус қочди

14:04, 18 апрель

Эквадорнинг Манаби вилояти Портовьехо шаҳрида жойлашган жазони ўташ муассасасининг 100 га яқин маҳбуслари зилзила оқибатида вайрон бўлган қамоқхонадан қочишга муваффақ бўлган, қочоқларнинг аксарияти ушлаб келинган, кўпчилиги эса ҳали қўлга олинмаган, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Мамлакат адлия вазири ҳамда инсон ҳуқуқлари ва диний масалалар бўйича раҳбари Леди Суньиги Рочининг сўзларига кўра, табиий офат оқибатида қамоқхона деворлари вайрона аҳволга келган, натижада маҳбуслар озодликка чиқишга муваффақ бўлган. Уларнинг баъзилари ўз хоҳишлари билан қайтиб келган бўлса-да, кўпчилиги ҳали ҳам қўлга олинмаган. Қамоқхона айни дамда вақтинча ёпилган. 

16 апрель куни Эквадорда 7,8 балли зилзила рўй берган, оқибатда кўплаб одамлар қурбон бўлган. Мамлакат ҳудудида фавқулодда вазият эълон қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!