Пицца ташувчи қиёфасига кирган полициячи Италия мафияси сардорини қўлга олди

15:17, 18 апрель

Италиянинг Орта-ди-Ателла шаҳри полицияси мамлакат жанубида фаолият юритган, гиёҳвандлик моддаси сотиш ва етказиб бериш билан шуғулланувчи “Каморра” номли жиноий тўданинг раҳбарини қўлга олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

Полициячилар 2013 йилдан бери қидирувда бўлган мафия раҳбарининг манзилини аниқлашган. Полициячи унинг уйига пицца ташувчи қиёфасида борган. Маълумотларга кўра, 35 ёшли мафия раҳбари Роберто Манганьелло телевизорда футбол матчини томоша қилиб ўтирган вақтда, эшик тақиллаган ва полициячиларга эшикни ўзи очиб берган.

У билан бирга бўлган неаполлик 30 ёшли аёл ҳам қўлга олинган. Полициянинг хабар беришича, жиноятчини қўлга олиш пайтида у қаршилик кўрсатмаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!