Apple яроқсиз iPhone ва iPad’лардан бир тонна олтин олди

15:19, 18 апрель

Apple компанияси ўтган йил давомида эски iPhone ва iPad’лардан 2204 фунт (бир тоннадан ортиқ), нархи 40 миллион долларни ташкил этувчи олтин олди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Олтин энг яхши электр ўтказувчи вазифасини ўтаганлиги учун электроникада унумли фойдаланилади. 2015 йил мобайнида 90 миллион фунтлик яроқсиз телефонлардан Apple компанияси қайта ишлаш учун 61 миллион телефонга етадиган олтин олди. 

Эски гаджетлар ичидан олтиндан ташқари, 27 минг тонна кумуш, мис, алюмин ва шиша моддалари олинган. Apple сўнгги йилларда яроқсиз маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича яратилган махсус дастурнинг ҳажмини оширди. iPhone Reuse and Recycle махсус дастури аввалига компания томонидан 2013 йилда АҚШ, Канада, Австралия ва Европада қўлланган. 

Одамлар эски гаджетлари устига пул тўлаб, янги модель, масалан iPhone 5, iPhone 5s ва iPhone 5c’ни сотиб олишлари йўлга қўйилган. Кейинчалик ушбу дастурнинг географик кўлами кенгайган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!