Навбатдаги “Саломатлик” поезди Қорақалпоғистонга йўл олди

15:24, 18 апрель

18-26 апрел кунлари Тошкент – Қорақалпоғистон – Жаслиқ –Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди ташкил этилади. 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан махсус вагонлар тақдим этилиб, юқори малакали шифокорлар гуруҳи аҳолига зарур тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Тошкент” шимолий вокзалидан йўлга чиқди. 

Ушбу малакали шифокорлар билан бирга жойларда фонднинг Қорақалпоғистон Республикаси кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ходимлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами 1 102,1 млрд. сўмлик озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда дори-дармон ва тиббиёт анжомлари, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат мурувват ёрдамларидан ташкил топган.

2016 йил 21-29 март кунлари Навоий вилоятининг чекка туманларда яшовчиларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Тошкент – Навоий – Тинчлик – Конимех – Қара-қата – Мустақиллик – Қизилқудуқ – Бузаубай – Учқудуқ II – Тошкент йўналишидаги “Саломатлик” поезди ташкил этилди. Ушбу “Саломатлик” поездларининг мутахассислари томонидан 2229 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий кўрик билан бир қаторда “Саломатлик” поездининг фаолияти давомида вилоятдаги 24 та тиббий ва ижтимоий муассасаларга шунингдек, 2700 нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли равишда озиқ-овқат пакетлари ҳамда тиббий кўриклардан ўтган аҳолига алоҳида кийим-кечак, дори-дармон, витамин, тиббиёт жиҳозлари, санитария-гигиена воситаларидан иборат жами 649,8 млн. сўмлик инсонпарварлик ёрдами тарқатилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!