“Уммон” даги Шоҳруҳнинг уйлангани ёлғон бўлиб чиқди

15:36, 18 апрель

 “Уммон” гуруҳи йигитларидан бири Шоҳруҳнинг тўйи бўлаётганлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалди, деб ёзади “Shov-shuv.uz” сайти.

Мишларга ойдинлик киритиш учун сайт вакиллари “Уммон” чилар билан боғланди. Гуруҳ вакилларидан бири Жасур эса бу миш-мишларни инкор қилди. 

Сайтнинг ёзишича, “Уммон”чилар тез кунда янги клипни мухлислар эътиборига ҳавола этади. Бундан ташқари, улар яна иккита янги қўшиқни ҳам тайёрламоқда. 

 Эслатиб ўтамиз,  “Уммон” гуруҳи 1—2 июнь кунлари “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!