“Муҳаббат тафти”: Жиноят фош бўлди. Шьям қотил?!

16:57, 18 апрель

Асабийлашган вақти жалеби ширинлигини тайёрлайдиган Кхуши ҳаётда ҳам пазандами? Журналистларнинг ушбу саволига актриса Санайя Ирани «жалебини маза қилиб паққос тушираман, лекин тайёрлашга нўноқроқман-да» дея жавоб берди. Саҳифа сўнгида «Муҳаббат  тафти» нинг ўша машҳур ширинлиги рецепти билан таништирамиз. Воқеалар ривожи-чи, дейсизми? Хавотирланманг бу ҳақда ҳам унутганимиз йўқ. 

•  Нандкишор, Шьямнинг хонасига яширин камера ўрнатади. Суратга олинган тасвирда Шьямнинг сири фош бўлади. Махфий сўз «Мен сени севаман Кхуши».
•  Лептопдаги махфий сўз киритилгач, маълум бўлган  васиятнома бутун оилани оёққа турғазади. Бу орада Кхуши, Шьямдан Анжали билан ажрашишини сўрайди. Уларнинг суҳбатига гувоҳ бўлган Манорама бу хабарни Анжалига етказади.
•  Кхуши, Арнав ушлаб турилган меҳмонхонадан чек олади. Анжали Манораманинг сўзларига ишонмайди. Шьям, Кхуши ва Нанкишорининг ҳийласидан хабар топади. 
•  Анжали, Манораманинг фикрини ўзгартиришга ҳаракат қилаётган вақтда, Шьям, Кхуши Аранавни излаётганидан воқиф бўлади. Кхуши, Арнав банди қилинган жойни аниқлайди. Бинога киришда уни Шьям қўлга олади. 
•  Арнав кўздан ғойиб бўлади. Шьям, Кхушини машинасига мажбурлаб ўтказади. Арнав Шьямнинг изидан тушади. Унинг ўзини эса жиноятчилар гуруҳи таъқиб қилади. Шьям, Кхушини машинадан тушириб қолдиради. Йўлда уни Арнав топиб олади. Қизнинг қўл – оёқларини бўшатаётганида жиноятчилар иккисига ҳам ҳамла қилишади. Кхуши ариққа йиқилади. 
•  Кхуши, жиноят бошида Шьям турганини маълум қилади. Анжали, Шьямнинг яраланганини кўради, бироқ эри ёлғон сўзлаб, суҳбатдан қочади. Кхуши ва Арнав тан жароҳатлари билан уйга қайтишади. Уларни Манорама кутиб олади. 
•  Кхуши, Шьямнинг жиноятини фош қилади. Шьям ўзини оқлаб, исбот сўрайди. Анжали эрининг қабиҳ ишларига ишонмай турганида, Нанкишоренинг ташрифи ҳақиқат юзага чиқишига сабаб бўлади. 
•  Оиладагиларнинг фикри иккига бўлинганида Нанкишоре ручка узатмаси ва васиятнома ҳақида сўз очади. Буни эшитган Шьям узатмани яширишга уринади. Анжали содир бўлаётган воқеалардан ҳайратда.
•  Шьям, Кхушини айблаб «у менга хушомад қилиб, йўлдан оздирмоқчи бўлди» дейди. Пайял, Шьям ўзини сартарош деб таништиргани, Кхушига оғиз солгани ва унаштирув маросими ҳақида сўзлаб беради. Шьям далил келтиришни сўрайди. Шундан сўнг Арнав ва Шьям муштлашишади. 
•  Арнав Шьямни уйдан қувиб чиқаргач, Анжали ҳушидан кетади. Шьямнинг асл қиёфаси фош бўлганига қарамай Анжали эшитганларига ишомайди. Арнав иккиси гаплашмай қўйишади. Пайял Кхушига ишонишларини сўрайди. 
•  Шьям ҳақида билганларини яширгани учун Акаш Пайялдан хафа бўлади. Нани, Анжалининг аҳволидан хавотирга тушиб, Кхушига ундан узоқроқ юришни тайинлайди. 
•  Арнав, Кхушига далда беради. Анжали барчани ҳавотирга қўйиб, уйдан қочиб кетади. Унинг мақсади болани олдириш. Нани ва Манорама, Кхушини сиқувга олиб, танбеҳ беришади. Анжалининг ортидан чиққан Арнав, тўғри касалхонага йўл олади. 
•  Шифокорлар абортни рад этишгач, Анжали ҳомиладан қутулиш пайига тушади. Арнав уни фикридан қайтармоқчи бўлади. Райзадлар оиласининг бошига туган ишларда Манорама, Кхуши ва Пайялни айбдор деб атайди. Анжали, Шьямни уйга қайтаришни сўраб, Арнавга мурожаат қилади. 
•  Бўлиб ўтган ишларда ўзини айбдор билган Кхуши уйдан кетишини айтади. Агар шундай қилсанг, Пайялнинг тўйи бўлмайди деб Арнав шарт қўяди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!