Хитойда ўлим жазосини қўллашга сабаб бўлувчи пора миқдори белгиланди

17:04, 18 апрель

Хитой халқ олий суди ва халқ олий прокуратураси порахўрларга нисбатан ўлим жазосини қўллаш бўйича қонунга ўзгартириш киритди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда

Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, эндиликда 460 минг АҚШ доллари ва ундан кўпроқ миқдордаги пулни пора сифатида олган ёхуд ўзлаштирган шахсларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилади.

Хитой Халқ Республикаси раҳбари Си Цзиньпин ҳукуматга келган 2012 йилдан бошлаб,мамлакатда коррупцияга қарши кураш кенг кўламда амалга оширила бошлади.

Расмий статистика маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь ойида мамлакатда пора олган 5459 нафар мансабдор шахслар жазога тортилган. Ўтган 2015 йилда эса қарийб 50 минг нафар амалдорлар пора олган ва берганлиги учун жазоланган.

Хитой халқ Республикасида бошқа мамлакатларга нисбатан кўпроқ ўлим жазоси қўлланилади. Норасмий маълумотларга кўра, мамлакатда ҳар йили беш мингга яқин киши ўлим жазосига ҳукм қилинади. Ўлим жазоси мамлакат қонунларининг 46 та моддаси бўйича, асосан ноқонуний наркотик савдоси учун қўлланилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!