II жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида Президент фармони имзоланди

17:05, 18 апрель

18 апрель куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.

Унга кўра, 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида уруш қатнашчилари ва ногиронларига 800 000 (саккиз юз минг) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти топширилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига ушбу пул мукофотлари тантанали ва байрамона тарзда топширилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!