Тошкент бекатларидан бирида телефон қувватловчи мосламалар пайдо бўлди

21:31, 18 апрель

Ойбек метро станцияси яқинидаги автобус бекатида мобил ускуналар учун қувватловчи ускуналар ўрнатилди.

Энди автобус кутаётган исталган йўловчи ушбу ускуналар ёрдамида ўзининг гаджетини қувватлаш имконига эга бўлди. Ноодатий бекат суратлари бир зумда ижтимоий трмоқларда тарқалди. 

Nuz.uz нашрининг хабар беришича, мазкур янгилик автобус бекатларининг дизайни билан шуғулланувчи JCDecaux UZ ва «Bravo Pharma» компанияларининг ҳамкорлигида жорий қилинган. 

Келгусида бундай бекатларни кўпайтириш режалаштирилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!