Тақдирми ёки тасодиф? “Реал” ва “Барса” триосининг голлари сони бир хил

09:46, 19 апрель

Испания чемпионатининг икки супер гранди “Барселона” ва “Реал” доимо азалий рақиб бўлиб келган. Ушбу жамоа ҳужумчилари ҳам доимо кимўзарга рақобат қилишади. 

Эътиборли томони шундаки, икки клубнинг энг маҳшур уч футболчиси жами киритган голлари сони тенг бўлиб чиқди. Яъни, каталонияликлар ҳужумчилари Луис Суарес 26, Лионель Месси 22, Неймар 21 та, жами эса 69 та гол киритишга муваффақ бўлган. Худди шунча голни мадридликлар етакчилари Криштиану Роналду (31 та), Карим Бензема (22 та) ва Гарет Бэйл (16 та) киритган. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Барселона” 76 очко билан Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. “Реал” 74 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!