Саманта Пауэр кетаётган автомобиль кортежи камерунлик болакайни босиб кетди

09:53, 19 апрель

АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Жон Кирби журналистлар иштирокида ўтказилган брифингда Саманта Пауэр кетаётган автомобиль кортежи камерунлик болакайни босиб кетганлигини, оқибатда болакай ҳалок бўлганини тан олди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Жон Кирби буни даҳшатли ҳалокат деб атади ва болакайнинг яқинларига Саманта Пауэр билан бирга таъзия изҳор қилди.  

Ҳалокат Шимолий Африка мамлакатидаги Камеруннинг Молоко шаҳрида рўй берган. АҚШнинг БМТдаги махсус вакили Саманта Пауэр минган автомобиль кортежини Камерунда юзлаб одамлар, шу жумладан болалар ҳам кутиб олишга чиққан. Оломон орасида турган болалардан бири 100 км тезликда келаётган бронланган жип қаршисига югуриб чиққан, оқибатда машина болани босиб кетган. Шифокорлар бола жуда қаттиқ тан жароҳати олганлиги туфайли ҳаётини сақлаб қолишолмаган. 

Саманта Пауэр Камерунга қочоқлар ва муҳожирлар билан учрашув ўтказиш учун келганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!