Иерусалимда автобус портлади, ярадорлар бор

10:14, 19 апрель

Иерусалимда душанба куни кечқурун автобус портлаши оқибатида 21 киши ярадор бўлди, 2 киши оғир аҳволда, деб хабар берди “Еuronews.com” нашри. 

Исроил полицияси автобус портлашига унга ўрнатилган портловчи модда сабаб бўлганлигини тасдиқлади. Портловчи модда ўрнатилган автобусда одам бўлмаган, аммо унинг ёнидаги, йўловчилари бўлган автобус кучли портлаш оқибатида ёниб кетган, унинг ичидаги одамлар турли даражадаги тан жароҳатлари олган. 

2000 йилнинг бошларида фаластинлик террорчилар томонидан “Иккинчи интифада” деб аталган, яъни автобусларга уюштирилган терактлар Исроилда анчадан бери амалга оширилмаган эди.

Ўтган йилнинг куз ойларидан бошлаб фаластинликларнинг исроилликларга қарши ҳужуми кучайган. Фаластинликлар 1 октябрдан бери 270 маротаба тажовуз уюштирган, оқибатда 29 нафар исроиллик ва 4 нафар чет эллик фуқаро ҳалок бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!