Беш кун ичида Японияда 600 дан ортиқ зилзила қайд этилди

10:48, 19 апрель

100 минг киши эвакуация қилинган.

Кучли зилзилаларнинг умумий сони Япониянинг Кюсю оролида сўнгги беш кунда 600 дан ошди. Ер ости силкинишлари ҳалигача давом этмоқда. Маҳаллий ҳукумат аҳолини эҳтиёткорликка чақирмоқда.

Аниқланишича, табиий офат оқибатида 44 киши ҳалок бўлган. Мингдан ортиқ киши турли даражадаг тан жароҳати олган. 94 минг аҳоли ўз уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган, уларнинг барчалари эвакуация ҳудудида, дея хабар беради NHK.

Эслатиб ўтамиз, Кюсю оролидаги илк зилзила 14 апрель куни содир бўлди. Шундан буён зилзилалар тўхтамаган.
Зилзилалар муносабати билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Япония халқига таъзия изҳор этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!