Павел Дуров Telegram бот яратувчиларга миллион доллар бермоқчи

11:14, 19 апрель

Оммабоп Telegram мессенжери асосчиларидан бири Павел Дуров йил охирига қадар бот яратувчиларига миллион доллар ажратади. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар бермоқда

Ажратиладиган грантнинг энг кам миқдори 25 минг долларни ташкил этади.

“Танловда иштирок этиш учун сиз бизнинг API`миздан фойдаланган ҳолда ўзига хос бот яратишингиз керак бўлади”,—дейилади мессенжернинг расмий сайтида.

Танловда иштирок этиш бепул, иштирокчилар фақат бот яратиши керак бўлади.

Компания вакилларининг айтишича, бот “тезкор, фойдали, ва inline-режимда ишлаши керак”.

Telegram бот яратувчиларни сунъий интеллект, табиий тилни яратиш ва бот яратиш ускуналарига урғу беришга чорламоқда. Бироқ мессенжер маъмурлари бот яратувчиларини фақат бу соҳалар билан чегаралаш фикридан йироқ.

Павел Дуров грантлар асосан рус тилидаги ишланмаларга ажратилишини айтиб ўтди.

“ Ўйлашимча,бошқа сервислар маълумотларини тезкор алмаша оладиган бот-интеграциялар фойдали бўлади. Уларнинг ёрдамида мессенжерга e-mail-аккаунтдан тортиб онлайн-банкинггача бўлган маълумотларни жойлаштириш мумкин”,—дейди Дуров.

Грант 2016 йил мобайнида бир неча босқичда ажратилади. Танлов учун йил охирига қадар ариза топшириш мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!