Samsung “темир” смартфонларнинг янги сериясини ишлаб чиқаради

11:38, 19 апрель

Samsung компанияси май ойида Galaxy C бренди остида янги смартфонлар сериясини намойиш этиши мумкин. Бу ҳақда “Вести” хабар бермоқда

Янги смартфонлар ингичка алюминийдан ишланган корпус билан таъминланади. Янги C  серияси ҳақидаги маълумотлар илк марта ўтган ойда интернет нашрларида пайдо бўлган эди.

Маълумотларга кўра, янги Samsung SM-C5000 смартфони 5,2 дюймли экранга эга бўлади. Шунингдек, у 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 617  процессорига, Adreno 405 графикасига ва 4 гегабайтли ички хотирага эга бўлади. Смартфон Android 6.0.1 тизимида ишлайди. 

C5 смартфонидан ташқари яна бир C7 смартфони ҳам сотувга чиқарилади. Бироқ мазкур смартфон ҳақида ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!