Ўзбекистонда муомаладаги пластик карточкалар сони 17,1 миллиондан ошди

12:22, 19 апрель

Республикада муомалага чиқарилган пластик карточкалар умумий сони бугунги кунга келиб 17,1 млн. донадан ошди. Савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига ўрнатилган ҳисоб-китоб терминалларининг сони эса 190,8 мингтага етди.

Бу ҳақда Республика Марказий банкида банк тизимининг 2016 йил I чорагидаги фаолияти якунлари ҳамда жорий йилнинг 15 январида Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган 2016 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларининг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда ижро этилишини таъминлашга бағишланган кенгайтирилган Бошқарув мажлисида айтиб ўтилди.

Шунингдек тадбирди ҳисобот йилида молиявий хизматлар таркибида, бевосита банк хизматларининг улуши 89,6 фоизга етиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробар ошгани таъкидланди. Бу эса, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш борасида кўрилаётган мақсадли чора-тадбирларнинг самарасидир.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!