Москвада миллий рақсни намойиш этган ўзбекистонлик талабалар барчани лол қолдирди (Видео)

13:50, 19 апрель

Москвадаги «МИСиС» технологиялар миллий тадқиқот университетида таҳсил оладиган ўзбекистонлик талабалар «Миллатлар куни»да «Андижон полкаси»га рақсга тушди. 

Бу ҳақда институт талабаси Алиёр Алимовнинг Twitter’даги саҳифасига асосланиб, “Водий янгиликлари” нашри хабар беради. Видеода мазкур рақс бошқа миллат талабалари томонидан олқишлар билан кутиб олинганлигини гувоҳи бўлиш мумкин.

Талабаларнинг рақсини қуйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!