Тадқиқотлар Мессининг Роналдудан 40 млн евро қимматроқ эканини аниқлади

14:01, 19 апрель

Испаниянинг Валенсия Политехника университети ходимлари дунёдаги энг қиммат футболчиларни аниқлаш учун илмий тадқиқот ўтказишди, деб хабар бермоқда Championat.com. 

Ўтказилган тадқиқотлар натижасига кўра, “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг нархи 101 млн евро, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессининг нархи 141 млн еврога баҳоланди. 

Футболчилар нархини аниқлашда уларнинг гол+пас тизимидаги сермаҳсуллиги, етакчилик хусусиятлари ва трансфер бозоридаги нархи инобатга олинган. Шу тариқа, 28 ёшли аргентиналик 31 ёшли португалиялик ҳамкасбидан 40 млн еврога қимматроқ бўлиб чиқди.  

Таққослаш учун, жорий мавсумда Роналду Примеранинг 31 ўйинда майдонга тушди ва 31 та гол киритиб, 11 та голли узатмани амалга оширди. Месси 28 ўйинда 23 та гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!