АҚШда Анжелина Жолининг қиёфадоши пайдо бўлди(Фото)

14:08, 19 апрель

АҚШда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ўртасида Голливуд актрисаси Анжелина Жолига ўхшаш қиз тобора машҳур бўлиб бормоқда. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда. 

Мара Тайген модель сифатида фаолият юритади.

21 ёшли Мара бир йилча аввал Instagram ижтимоий тармоғида саҳифа очди. Бироқ у лаб учун гель рекламасида суратга тушганидан сўнггина АҚШ ОАВларининг эътиборини жалб этди. Мара Ким Кардашьяннинг синглиси Кайли Женнер бренди кампаниясида иштирок этди. Унинг Instagram саҳифасини 575 минг нафар фойдаланувчи кузатиб боради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!