2 ёшли қизалоқ билимдонлиги билан барчани ҳайратга солди (Видео)

14:33, 19 апрель

Қизалоқ ўзининг фантастик билими билан барчани лол қолдирди.

Бу қизнинг истеъдодига катта одам ҳам ҳавас қилса арзийди. У исталган мамлакат пойтахтини ёддан айтиб бера олади. 

"Україна має талант-8" дастури қизалоқни кашф этди. Маълумотларга кўра, у дунё мамлакатлари пойтахтларини онаси билан бирга ёд олган.

Дастур ҳакамлари томонидан берилаётган саволлардан аввалига ноқулайлик ҳис этган қизалоқ, сал туриб ўзини эркин тута бошлади.

Хуллас видеони кўриб, ўзингиз гувоҳ бўлинг.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!