Жонни Депп ва Эмбер Херд австралияликлардан узр сўради (Видео)

14:56, 19 апрель

Голливуд актёри Жонни Депп ва унинг рафиқаси, актриса Эмбер Хердлар австралияликлардан узр сўраб Австралия бош вазири Барнаби Жойсга қарата ёзилган видео мурожаатини Facebook'даги саҳифаларига жойлаштиришди. 

Улар маҳаллий аҳолидан ва ҳукуматдан мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган Пистоль ва Бу номли йоркшир терьерлари учун  узр сўрашди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

“Австралия ўзига хос наботат ва ҳайвонот дунёсига, ажойиб инсонларига эга мамлакатдир, – дейди 29 ёшли Херд, – у турли касалликлардан, зараркунандалардан холи давлатдир. Шунинг учун Австралияда биологик хавфсизликка нисбатан қатъий чоралар кўрилади. Австралия халқи тўғрисўз ва ёқимтой халқ. Агар уларнинг қонунини ҳурмат қилмасангиз, бор ҳақиқатни юзингизга айтишади. Пистоль ва Буни ноқонуний равишда мамлакат ҳудудига олиб кирганимиздан афсусдамиз. Австралияни ҳимоя қилиш зарур. Ҳаммаси учун сизлардан узр сўраймиз!”.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!