Америкалик фуқаро собиқ қайлиғини 30 минг долларлик узукни қайтармагани учун судга берди

16:34, 19 апрель 2016

Америкалик Филипп Лэнгер исмли йигит собиқ қайлиғи Эшли Жей Чеслерни ўзи совға қилган 30 минг долларлик узукни қайтариб бермаганлиги учун судга берди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Жуфтлик Нью-Йоркдаги Манхэттен барларидан бирида танишиб қолган. Орадан уч ой ўтгач, Филипп Эшлига турмушга чиқишни таклиф қилиб, бриллиант кўзли, нархи 30 минг доллар бўлган узукни совға қилган.

Аммо кўп ўтмай, улар унаштирувни бекор қилишган. Қиз эса узукни қайтариб бермаган. Лэнгер аризасида штатнинг қонун-қоидасига биноан Эшли узукни қайтариб бериши ёки унинг пулини тўлаши шартлигини кўрсатган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!