Раньери “Лестер”ни чемпион қилса, рицар унвонига сазовор бўлади

16:35, 19 апрель

"Лестер" клуби бош мураббийи Клаудио Раньери жамоани чемпионликка олиб келса, рицар унвони билан тақдирланади. 

Лестер шаҳри парламенти Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмеронга ушбу илтимосни қондириш учун хат йўллади. 

“Раньери "Лестер" клуби мухлисларига ажойиб эртак тақдим этди. Буни мухлислар 100 йиллаб эслаб юради. Шу сабабли уни рицар унвони билан тақдирлаш тўғри бўлади”, - дейди депутатлар. 

Ўз навбатида Раньери ушбу хабарларга муносабатини билдирди: “Менга бу таклиф ёқиб тушди. Афсуски, сэр бўлиш учун инглиз бўлиб туғилиш керак”. 

Қайд этиш жоиз, Лестер шаҳри мэри шаҳар кўчаларини клуб етакчилари Жейми Варди, Ротерт Хут ва Вес Морганга атаб номланиши ҳақида маълум қилганди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!