“Барселона”нинг омадсизлигида Неймарни айблашмоқда

09:24, 20 апрель

“Барселона” жамоаси раҳбарияти сўнгги пайтлардаги муваффаққиятсизлигини таҳлил қилган ҳолда, омадсизликнинг сабабларидан бири Неймар эканини маълум қилмоқда. 

La Vanguardia нашрининг маълумотига кўра, каталонияликлар раҳбарияти Неймарнинг кун тартиби ва ҳаёт тарзидан норози бўлмоқда. Бразилиялик футболчи сўнгги пайтларда кўп вақтини кечки базм ва зиёфатларга ҳамда реклама роликларида суртага тушиш билан ўтказмоқда.   

“Барселона”дагилар ушбу муаммони олдиндан билар эди, аммо вазият таранглашгандан сўнг клуб омадсизлигида Неймарни айблашмоқда. 

Таъкидлаш керакки, “Барселона” сўнгги олти ўйиндан атиги биттасида зафар қучган. Неймар эса ушбу ўйинларда пенальтидан биттагина гол урган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!