Тошкент шаҳрида омборни ўмарган шахс қўлга олинди

09:59, 20 апрель

Номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Гавҳар кўчасида жойлашган «Бошқурилишбутлаш» МЧЖга қарашли омборхонага эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, бир қанча миқдорда қурилиш моллари ва бошқа маҳсулотларни ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 35 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди. 

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!