Хитойда 15-қаватдан тушиб кетган 3 ёшли бола тирик қолди

11:34, 20 апрель

Хитойнинг Чанчжоу шаҳридаги кўп қаватли уйнинг 15-қаватидан 3 ёшли бола йиқилиб кетди ва тирик қолди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Маълум бўлишича, усталар боланинг хонасидаги ойнани алмаштираётган эди. Унинг онаси эса ошхонага чиқиб кетган. Кўздан холи бўлган болакай деразадан тушиб кетган. Болакай асфальт ётқизилган йўлдан 15 сантиметр узоқликда ёмғирдан сўнг юмшаган нам ерга юзтубан йиқилган.

Энг ажабланарлиси, бола шундай баландликдан йиқилиб, омон қолди. Унинг бир неча суяклари синган, холос.

“Бу ҳақиқий мўжиза”,—дейди боланинг онаси.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!