Ҳиндистоннинг Jet Airways авиакомпанияси самолёти бомба қўйилгани сабабли парвозни тўхтатди

11:35, 20 апрель

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридан Мумбай шаҳрига парвозни амалга ошираётган Jet Airways авиакомпаниясининг йўловчи ташувчи самолёти унга бомба қўйилгани ҳақидаги телефон қўнғироғидан сўнг парвозни тўхтатди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри. 

Самолётда бўлган барча йўловчилар эвакуация қилинган. Айни дамда бомбани қидириб топиш учун воқеа жойига сапёрлар чақирилган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!