Дэвид Бекхэм рафиқасини туғилган куни билан ўзгача тарзда табриклади

11:42, 20 апрель

Спортчи рафиқаси Виктория Бекхэм учун романтик Instagram-табрикномасини тайёрлади.

Кўп болали она ҳисобланган Виктория Бекхэм ўзининг 42 ёшга тўлганини нишонлади. Уни минглаб мухлислари, ҳамкасблари ва дунёнинг турли нуқталарида яшовчи дўстлари таваллуд айёми билан табриклаган бўлса-да, аммо турмуш ўртоғидан ўзига хос совға олди. Спортчи Instagram саҳифасида Викториянинг романтик тарзда тушган суратларини эълон қилиб, тагига қўйидаги табрик матнини қўшиб қўйган:

“Бу гўзал ва жозибали аёлни туғилган куни билан табриклайман. Бугунги кун хотирангда энг ажойиб кун бўлиб қолишини истайман, ахир сени севувчи, ардоқловчи турмуш ўртоғинг ва фарзандларинг бор. 42 ёшингда шундай буюк ютуқларга эришган бўлсанг-да, ҳали келажагинг олдинда. Туғилган кунинг муборак бўлсин, биз сени севамиз!”

Бу табрик Бекхэмларнинг ажрашаётгани ҳақидаги миш-мишларни йўққа чиқарди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!