Мексикалик офицер “очиқ-сочиқ” расмлари учун ишдан ҳайдалди

12:14, 20 апрель

Мексикада хизмат вазифасини бажараётган пайтда патрул машинасида очиқ елкаларини суратга туширган полиция офицери Нидия Гарсия ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Нидия мазкур суратларни ўзининг Facebook`даги саҳифасида эълон қилган. 

Маълумотларга кўра, офицер Эскопедо шаҳрида хизмат вазифасини адо этаётган эди.

Полиция офицери Гарсиянинг хатти-ҳаракатлари жамоатчиликда норозили кайфиятини уйғотди. Икки фарзанднинг онаси хайфсан олди ва ўз хизмат вазифасидан тергов-текширув ишлари якунига қадар четлатилди.

Тергов ишлари давомида аёлни ким суратга олгани ҳам аниқлаштирилади. Суратни аёлнинг ўзи олганми ёки бу ишда унга шериги кўмаклашгани ҳозирда текширилмоқда. 

Офицернинг ўзи қилмишидан афсусда эканлигини билдирган. 

“Мен афсусдаман,иш вақтида офицер кийимида  бундай суратга тушмаслигим керак эди. Бу қилмишим билан турмуш ўртоғим, фарзандларим ва бошқа оила аъзоларим шаънига тўғри келмайдиган иш қилдим”,—дейди Гарсия.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!