“Поле чудес” кўрсатуви бошловчиси автоҳалокатга учради

12:38, 20 апрель

 Россиялик таниқли телебошловчи Леонид Якубовичнинг автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда “Topnews.ru” хабар бермоқда

 Маълумотларга кўра, “Поле чудес” кўрсатуви бошловчиси Рублево-Успенский кўчасида рафиқаси ва 11 ёшли набираси билан ўзининг Mercedes автомобилида кетаётган эди.  ЙТҲ оқибатида бошловчи ва унинг оила аъзоларига зарар етмаган. 

“Қўрқинчли нарса содир бўлгани йўқ. Машинам бамперига бироз зарар етди, холос”,—деди Леонид Якубович.

Бундан бироз аввал ҳам айрим нашрлар Леонид Якубович мудҳиш автоҳалокатга учрагани ҳақида хабарлар тарқатган эди. Аммо, бу хабарлар ўз тасдиғини топмаган эди. 

Леонид Якубович "Поле чудес" кўрсатувига 1991 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бошловчилик қилади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!