“Ўзавтосаноат” вакиллари россиялик ҳамкасблари билан учрашишди

12:58, 20 апрель

2016 йилнинг биринчи чорагида “Ўзавтосаноат” АК ва “Автоойна” МЧЖ вакиллари Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург ва яна бир қанча шаҳарларида бўлиб, автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи, эҳтиёт қисмларни импорт қилувчи корхоналар фаолияти билан танишишди ва россиялик ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказишди. 

Жумладан юртдошларимиз Санкт-Петербургдаги автомобилсозлик корхоналарига ташрифи мобайнида «Nissan Manufakturing Rus»  МЧЖ,  «Gestamp Severstal Vsevolozhsk»  ва «Volkswagen Group Rus» компанияларининг ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлишди. 

Россия Федерациясининг Автомобиллар учун бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш миллий уюшмаси томонидан ташкил этилган тадбирлар ҳар икки давлат автомобилсозлари учун ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш борасида фойдали бўлди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!